“Ҳумо” ҳамон учинчи ўринда

155

Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатида Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Рудний шаҳрида «Горняк» жамоасига қарши иккинчи ўйинини ўтказди.

Ушбу жамоалар ўртасида дастлабки баҳсда мезбонлар 5:1 ҳисобида пойтахтимиз клубини таслим этган бўлса, иккинчи учрашувда «Ҳумо» рақиб дарвозасига жавобсиз бешта шайбани жойлаб қўйди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Ҳумо” очколарини 47 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Дарвоқе, чемпионатда “Торпедо” жамоаси 50 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса “Сарыарка” клуби 48 очко билан бормоқда.

Энди «Ҳумо» 21-22 январь кунлари сафарда «Актобе»га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг Тошкентда ўтказилган учрашувларида “Ҳумо” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган. Умид қиламизки, чемпионат доирасидаги 3-4 баҳсларда жамоамиз муваффақиятга эришади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА