Ўқувчилар формасига оид тартиблар ҳар бир мактабнинг ички Низомида белгиланган

Ҳар йили ўқув йили бошида мактаб формаси қандай бўлиши, бу борадаги тартиб-тамойил ҳақидаги баҳсли фикрлар кўпаяди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ, юртимиздаги ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинган.
Унга кўра, мактаб ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ушбу ички Низомларида белгиланган. Ушбу талаб мактаб формаларининг мажбурий жорий этилмаслигини англатмайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, юртдошларимиздан мактаб формаларини мажбурий жорий этилмаслигига доир тасдиқланмаган хабарларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраб қоламиз.
Мактаб жамиятимизнинг бир қисми, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос кўзгуси. Унга белгиланган тартиб ва талабларга амал қилган ҳолда, яъни ўқувчиларнинг белгиланган формада келиши талаб этилади.
Н.Усмонова, ЎзА