Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 11 декабрда

қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда

маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
938–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил,
№ 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда;
2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил,
№ 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда;
2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4,
125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10,
676-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

2) 36-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

3) 37-модда биринчи қисмининг:

«а» банди:

биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

«а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса»;

иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«г» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда»;

4) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова;
2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар,
№ 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда;
2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар;
2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 22-модда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«микрофирмалар ва кичик корхоналар – белгиланган мезонга ходимларининг сони бўйича мос келадиган юридик шахслар»;

ўн тўртинчи – ўттиз тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи – қирқинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма олтинчи хатбошисидаги «қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ» деган сўзлар «қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 23-модда:

иккинчи қисмининг 10-банди чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

автотранспорт йиғимлари»;

олтинчи қисмидаги «7–10-бандларида» деган сўзлар «7 ва 8-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар, шу жумладан солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар деб эътироф этилади»;

4) 31-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш»;

5) 45-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади»;

6) 52-модданинг тўққизинчи қисмидаги «фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 54-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «бундан ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар мустасно» деган сўзлар «бундан савдо ва умумий овқатланиш корхоналари мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 56-модданинг:

тўртинчи қисми:

биринчи жумласидаги «тегишли молия органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи жумласидаги «молия органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «тегишли молия органларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 57-модданинг иккинчи қисмидаги «тегишли молия органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 67-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;

бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларни ҳисобга олиш;

камерал назорат;

хронометраж кўздан кечириш;

хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги сонининг ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг;

солиқ текширувлари;

мавзули экспресс-ўрганиш;

фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш;

давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;

бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш;

солиқ мониторинги»;

11) 68-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Давлат солиқ хизмати органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари заруратга қараб, лекин йилига кўпи билан бир марта кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга оширишга ҳақли.

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

12) 71-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71-модда. Хронометраж кўздан кечириш

Хронометраж кўздан кечириш – хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назоратининг шаклидир.

Пул тушумини, ишлаб чиқариш ҳажмларини ва товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини хронометраж кўздан кечириш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилувчи солиқ тўловчиларда, бевосита товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жойида, маҳсулот ишлаб чиқариш цехларида, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойларида ҳамда солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бошқа жойларда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказилади.

Хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳамда солиқ солиш объектларининг ҳақиқий ҳажмлари камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Давлат солиқ хизмати органининг реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш тўғрисидаги буйруғида хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, унинг идентификация рақами, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, давлат солиқ хизмати органининг хронометражни ўтказадиган мансабдор шахслари мажбурий тартибда кўрсатилади.

Реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш ишлаб чиқариш, реализация қилиш ҳажмларини ҳамда пул маблағлари тушумини кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади. Бунда хронометражни ўтказишга бошқа шахсларни, шу жумладан экспертларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

Реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечиришни амалга ошириш жараёнида солиқ тўловчидан ҳисобга олиш ҳужжатларини талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар қўйишга ёки солиқ тўловчининг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан солиқ тўловчидан ҳамда раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш, шунингдек назорат-касса машиналарида ва тўлов терминалларида сақланаётган хронометражни ўтказиш даврига доир маълумотларни олиш мустасно.

Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш натижалари бўйича икки нусхадан кам бўлмаган миқдорда маълумотнома тузади. Маълумотноманинг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади. Солиқ тўловчи маълумотномани олишдан бўйин товлаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда маълумотномага тегишли ёзувни киритади ва маълумотноманинг бир нусхаси почта орқали буюртма хат билан солиқ тўловчига жўнатилади ҳамда у жўнатилгандан кейин уч кун ўтгач топширилган ҳисобланади ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда жўнатилади.

Реализация қилинган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш бўйича хронометраж кўздан кечириш натижаларидан солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан электрон шаклда шакллантириш ва юритиш, шунингдек тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ва ҳисоблаб чиқарилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг суммалари ишончлилигини солиштириб кўриш учун фойдаланилади.

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчи фаолиятининг хусусиятлари ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид солиқ ҳисоботида акс эттирилган, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум тўғрисидаги маълумотларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан хронометраж жараёнида олинган тушум тўғрисидаги маълумотлар билан солиштиришни амалга оширади.

Агар хронометраж кўздан кечириш ўтказилган даврга оид тақдим этилган солиқ ҳисоботида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги аломатлари аниқланса, давлат солиқ хизмати органлари ушбу Кодекс 70-моддасида кўрсатилган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборади.

Солиқ тўловчида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг камайтирилганлиги такроран аниқланган тақдирда, бу ҳаракатлар солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик сифатида таснифланади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади»;

13) қуйидаги мазмундаги 712-модда билан тўлдирилсин:

«712-модда. Мавзули экспресс-ўрганиш

Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.

Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг камерал назорат натижаларига доир талабномасига жавобан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида ушбу ахборотни ўрганиш зарурлиги мавзули экспресс-ўрганишни тайинлаш учун асос бўлади.

Мавзули экспресс-ўрганишларни тайинлаш мезонлари қуйидагилардан иборат:

солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлиги;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан соф фойда тўғрисидаги ҳисоботлардаги ҳамда дивидендларни ҳисоблашдаги, шунингдек давлат унитар корхоналари томонидан соф фойдани ҳамда соф фойданинг 30 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни аниқлашдаги давлат солиқ хизмати органларидаги хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа мавжуд маълумотлар билан тафовутлар;

олинган ва реализация қилинган товар-моддий қимматликлар, бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматлар ҳажмларининг, номенклатурасининг (ассортиментининг) ва суммаларининг камерал назорат натижасида солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича пул маблағлари ҳаракати таҳлили чоғида аниқланган номутаносиблиги;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига ахборот тақдим этиш мажбурияти юклатилган органлар ва ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган ахборот бўйича аниқланган тафовутлар ҳамда четга чиқишлар;

валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида аниқланган қоидабузарликлар, шу жумладан ташқи савдо контрактлари бўйича импорт ва экспорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилиши ва камайтирилиши.

Мавзули экспресс-ўрганиш фақат камерал назорат амалга оширилган солиқ даври учун амалга оширилиши лозим. Мавзули экспресс-ўрганишни амалга ошириш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Зарур ҳолларда (фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмини аниқлашда, назорат ўлчовлари ва ҳоказода) мавзули экспресс-ўрганишда иштирок этиш учун ўрганиш натижасидан манфаатдор бўлмаган экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар жалб этилиши мумкин.

Ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган жойларни кўздан кечириш солиқ тўловчининг солиқ хизмати органининг талабномасига жавобан тақдим этган ҳужжатларида акс эттирилган иш ўринлари сонини, товар-моддий қимматликларнинг, асосий воситаларнинг ёки бошқа мол-мулкнинг мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади. Зарур ҳолларда, кўздан кечириш чоғида фото- ва видеотасвирга олиш амалга оширилиши мумкин.

Солиқ тўловчи томонидан мавзули экспресс-ўрганишга тааллуқли ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан бу тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома илгари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотни ишончли эмас деб топиш учун асос бўлади.

Мавзули экспресс-ўрганиш натижалари бўйича қоидабузарликлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола қилган ҳолда, солиқ тўловчининг тушунтиришларини инобатга олиб, аниқланган қоидабузарликлар батафсил баён қилинган маълумотномани тузади.

Мавзули экспресс-ўрганиш маълумотномасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

ўрганишни тайинлаш учун асос бўлган мезон кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари;

ўрганишни ўтказиш давомида олинган ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек ўрганиш доирасидаги ҳаракатлар бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Солиқ тўловчига ўрганиш маълумотномаси тақдим этилган кун ёки маълумотномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган сана мавзули экспресс-ўрганиш тугалланган кун деб ҳисобланади.

Мавзули экспресс-ўрганиш давомида солиқ тўловчилар ўрганиш тугагунига қадар солиққа оид ҳуқуқбузарликни мустақил равишда бартараф этишга ҳақлидир.

Мавзули экспресс-ўрганиш натижалари камерал назорат материалларига илова қилинади»;

14) 80-модданинг еттинчи қисмидаги «бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ» деган сўзлар «бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилганлик учун олинадиган акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 84-модда:

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи – ўн тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи – ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

16) 86-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш);

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки таваккалчиликни таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текшириш.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар жумласига қуйидагилар киради:

юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текшириш ҳамда фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни текшириш;

тегишли рухсатномаларсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилинишини текшириш;

қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ёки реализация қилинишини текшириш;

тақиқланган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши фактларига барҳам бериш бўйича текшириш;

ўз фаолиятини расман тўхтатиб турган давр мобайнида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни давом эттираётган жисмоний шахснинг фаолиятини текшириш.

Нотижорат ташкилотларини, Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларини, шунингдек чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ҳамда филиалларини ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган текширишлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;

17) 88-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг текширувини ўтказиш (тафтиш қилиш) учун қуйидагилар асос бўлади:

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга розилиги, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсади, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилади;

давлат солиқ хизмати органининг буйруғи, буйруқда текширувни ўтказиш мақсади, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга бўлган розилиги жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки тадбиркорлик субъектлари фаолияти таваккалчилигини таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текширишни ўтказиш учун асос бўлади, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, ўтказилиш муддатлари ва текширувни асословчи сабаблар кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширувни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.

Тугатилаётган юридик шахсни ва фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни солиқ текширувидан ўтказиш учун:

тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг юридик шахс тугатилаётганлиги ва ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилаётганлиги тўғрисидаги ёзма билдириши;

давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади»;

18) 89-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текширувини ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.

Солиқ текшируви муддатларини узайтириш давлат солиқ хизмати органининг қўшимча буйруғи билан расмийлаштирилиб, унда олдинги буйруқнинг рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда санаси, текширув ўтказишга илгари жалб этилган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.

Қисқа муддатли солиқ текширувини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак. Бунда тегишли рухсатномаларсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилинишини, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишини ёки реализация қилинишини қисқа муддатли текширишларни, шунингдек тақиқланган товарлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши фактларига барҳам бериш бўйича қисқа муддатли текширишларни ўтказиш муддати бир иш кунидан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тегишли солиқ текширувини ўтказиш муддати назорат қилувчи органларнинг асослантирилган талабномаларига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг рухсатномасига биноан фақат бир марта узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширувнинг узайтирилган муддати уни узайтиришнинг асосий муддатидан ошмаслиги керак.

Солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг ижроси суд томонидан тўхтатилган тақдирда, солиқ текширувини ўтказиш муддатини ҳисоблаш ҳам тўхтатилади»;

19) 96-модданинг:

биринчи қисмидаги «учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «учинчи – бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ тўловчи бўлган юридик шахсларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

20) 120-модда иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, – 0,06 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади;

21) 128-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади»;

22) 130-модданинг биринчи қисмидаги «қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ» деган сўзлар «қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 144-модданинг жадвалидаги:

«Бинолар, иморатлар ва иншоотлар» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Безымянный.png

«Амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси, фоизларда» графасидаги V гуруҳнинг 1–3-кичик гуруҳларидаги «8» рақами

«4» рақами билан алмаштирилсин»;

24) 145-модда:

11-бандидаги «қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини киритган ҳолда маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш тушуми ҳажмининг бир фоизи доирасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

14-бандининг:

«б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жойни ижарага олиш учун сарфланган ҳақиқий харажатлар, шу жумладан жойни банд қилиб қўйиш харажатлари»;

«в» кичик бандидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15) қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган компенсация тўловлари, ушбу Кодекснинг
143-моддасида кўрсатилганлари бундан мустасно»;

21-банди «ушбу Кодекс 147-моддасининг 14 ва 15-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

30-бандидаги «шунингдек соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

32-бандидаги «товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2 фоизи доирасидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

55-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«55) меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар»;

61 – 63-бандлари қуйидаги мазмундаги 61 ва 62-бандлар билан алмаштирилсин:

«61) ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар;

«62) бошқа харажатлар, бундан ушбу Кодекснинг 147-моддасида кўрсатилган харажатлар мустасно»;

25) 147-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«147-модда. Чегирилмайдиган харажатлар

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар жумласига қуйидагилар киради:

1) моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар;

2) умумий овқатланиш корхоналарига ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш;

3) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 177-моддасида назарда тутилган, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари;

4) дала таъминоти, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар;

5) пенсияларга қўшимча ва устамалар;

6) ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, бундан ушбу Кодекснинг 143 ва 145-моддаларида назарда тутилган моддий ёрдам мустасно;

7) бадаллар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар;

8) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқ ҳолда атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари;

9) кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар;

10) лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек объект ёнидаги омборгача ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари, мазкур харажатларни камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан ўрнини қоплаш мумкин бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар;

11) айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомадлардан ёки зарур суммаларнинг ўрнини айбдор тараф ҳисобидан қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарлар;

12) солиқ тўловчининг асосий воситалари чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар, бундан ушбу Кодекс
145-моддаси 40-бандининг «е» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган зарарлар мустасно;

13) хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа турдаги санкциялар;

14) Ўзбекистон Республикаси норезиденти ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;

15) текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

16) солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаган тадбирлар (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият тадбирлари, дам олишни ташкил этиш ва ҳоказо) учун харажатлар;

17) касаба уюшмаси қўмиталарига ёрдам кўрсатиш;

18) маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) бажариш учун харажатлар (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар)»;

26) 156-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар солиққа тортишдан озод этилади»;

27) қуйидаги мазмундаги 1591-модда билан тўлдирилсин:

«1591-модда. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

ставкалари

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Безымянный.png

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади»;

28) 163-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

29) 169-модданинг иккинчи қисмидаги «ушбу Кодекснинг
58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ ягона солиқ тўлови ёки қатъий белгиланган солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30) 174-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси ҳисоблаш санасидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади»;

31) 180-модда биринчи қисмининг 6 ва 7-бандлари чиқариб ташлансин;

32) 181-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«181-модда. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган

жисмоний шахсларнинг даромадларига

солинадиган солиқ ставкалари

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, бундан дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар мустасно, 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикасининг резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади»;

33) 183-модданинг иккинчи қисмидаги «Йил чораги» деган сўз «Йил ойи» деган сўз билан алмаштирилсин;

34) 186-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади»;

бешинчи қисмидаги «белгиланган энг юқори ставка бўйича» деган сўзлар «ушбу Кодекс 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

тўққизинчи қисми чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

35) 187-модда:

1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) солиқ даври тугаганидан кейин ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда маълумотнома тақдим этиш»;

2-бандидаги «йилнинг ҳар чорагида» деган сўзлар «йилнинг ҳар ойида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Маълумотларда ҳисобланган қуйидаги:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланган солиқ суммалари ва ҳар бир жисмоний шахс бўйича фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамларига тўланган бадаллар тўғрисидаги;

мулкий даромадлар (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) ва моддий наф тарзидаги даромадлар, ҳар бир жисмоний шахс бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги ахборот акс эттирилади»;

36) 188-модда биринчи қисми иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай»;

37) 189-модда:

биринчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация
тақдим этилмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар мустасно»;

38) 192-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилаётганда бошланғич декларация тақдим этилмайди»;

саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўнинчи қисмидаги «энг юқори ставка бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

39) 193-модда учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар оладиган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тақдим этилган дастлабки декларация ёки давлат солиқ хизмати органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи санасигача ҳар ойда тўлайди»;

40) 197-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Алоҳида тоифадаги солиқ тўловчилар учун, акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчилар бундан мустасно, ушбу Кодексниннг 401-бобида белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби 2021 йил 1 январгача бўлган даврга белгиланади»;

41) 204-модданинг:

еттинчи  тўққизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ солинадиган базага акциз солиғининг суммаси киритилади, бундан ушбу модданинг йигирманчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Асосий воситаларни, номоддий активларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни реализация қилиш чоғида, агар ушбу модданинг ўн учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ (баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади.

Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш чоғида солиқ солинадиган база чиқиб кетаётган актив қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади. Бунда чиқиб кетаётган активнинг қиймати шундай сумма сифатида белгиланадики, унга кўра молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган актив сифатида тан олинади»;

ўнинчи қисми чиқариб ташлансин;

ўн биринчи – йигирма биринчи қисмлари тегишинча ўнинчи  йигирманчи қисмлардеб ҳисоблансин;

ўн еттинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

йигирманчи қисмидаги «бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ» деган сўзлар «бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;

42) 208-модданинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28) ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари»;

43) 37-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37-боб. Имтиёзлар. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси»;

44) қуйидаги мазмундаги 2111-модда билан тўлдирилсин:

«2111-модда. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси

Агар ушбу Кодекснинг 38-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмасига
20 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади»;

45) 218-модда:

олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс товар-моддий захираларнинг қолдиқлари, узоқ муддатли активлар бўйича, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади»;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, барпо этилганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини
36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Асосий воситалар, бундан кўчмас мулк мустасно, ва номоддий активлар сотиб олинганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда, уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар ушбу модданинг тўққизинчи – ўн биринчи қисмларида назарда тутилган давр тугагунига қадар реализация қилинган тақдирда, ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг қолган суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.

Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга беришда ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси тўлиқ ҳисобга олинади»;

46) 219-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) 2019 йилнинг 1 январига қадар сотиб олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича; тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмайдиган ёки солиқ солинмайдиган айланма мақсадида фойдаланиладиган, сотиб олинадиган кўчмас мулк бўйича»;

47) 220-модданинг иккинчи қисми «товар-моддий захиралар қолдиқлари» деган сўзлардан кейин «узоқ муддатли активлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

48) 222-модда биринчи қисмининг:

8-бандидаги «товарлар» деган сўз «товарлар (хизматлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

91-банди чиқариб ташлансин;

10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати»;

49) 223-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йил ойи ҳисобот давридир»;

50) 225-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади»;

51) 226-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади»;

52) қуйидаги мазмундаги 401-боб билан тўлдирилсин:

«401-боб. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш
ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби

2261-модда. Соддалаштирилган тартибни қўллашнинг

ўзига хос хусусиятлари

Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмайдиган юридик шахслар, шу жумладан ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ушбу бобда белгиланган соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарномани қуйидаги муддатларда тақдим этади:

ўтган йил якунлари бўйича ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар – жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан;

солиқ даври давомида ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган юридик шахслар – ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан;

ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш истагини билдирган юридик шахслар – ҳисобот даври бошланишидан бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса, ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунга қадар.

Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига:

ушбу модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошисида кўрсатилганлар – ҳисобот йилининг бошидан;

ушбу модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилганлар – ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг бошидан;

ушбу модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошисида кўрсатилганлар – ҳисобот даврининг бошидан, янги ташкил этилганлар эса, фаолиятини бошлагандан ўтади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибидан ихтиёрий равишда воз кечилганда солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 35–40-бобларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг бошидан ўтади.

Солиқ даври давомида ялпи тушуми уч миллиард сўмдан ошган, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар, ялпи тушуми белгиланган меъёрий миқдордан ошган ойдан кейинги ойнинг бошидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтилганда юридик шахс ушбу тартибга ўтилган пайтдан эътиборан товар-моддий захираси, узоқ муддатли активлар қолдиқлари, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу Кодекснинг 218-моддасида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган ёки ушбу тартибга ўтган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишга ҳақли эмас.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 37-бобида, бошқа қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаган имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эга.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчилар товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчига тақдим этилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаётган солиқ тўловчи учун ушбу Кодекснинг 218-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун асос бўлади.

2262-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида календарь йил солиқ даври ҳисобланади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида ҳисобот даври бир ой ҳисобланади.

2263-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланади:

1) ушбу Кодекснинг 199 ва 200-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган оборот. Бунда ушбу Кодекснинг 38-бобида назарда тутилган, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинмайдиган оборот ҳисобланади.

2) ушбу Кодекснинг 201-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган импорт.

Реализация қилиш обороти амалга оширилган сана ушбу Кодекснинг 203-моддасида белгиланган тартибда аниқланади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ тўловчининг солиқ солинадиган базасига тузатиш киритиш ушбу Кодекснинг 205-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Солиқ солинадиган оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ аниқланган солиқ солинадиган база ва ушбу Кодекснинг 2264-моддасида белгиланган фарқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ушбу Кодекснинг 39-бобида назарда тутилган солиқни ҳисобга олишни қўлламасдан ҳисоблаб чиқарилади.

Ушбу Кодексга асосан зиммасига Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан амалга ошириладиган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган, шунингдек товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини ушбу Кодекснинг 206 ва
207-моддаларида назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда мазкур Кодекснинг 2111-моддасида белгиланган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқаради.

2264-модда. Қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғининг фарқланган ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Безымянный.png

Қўшилган қиймат солиғининг турли фарқланган ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаши керак.

2265-модда. Солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни

тўлаш тартиби

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этади. Ҳисобварақ-фактура шакли, уни тўлдириш тартиби, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш шакли ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади»;

53) 229-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган (акциз тўланадиган хизматлар) мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар;

бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

54) 230-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ва
8-бандлар
 билан тўлдирилсин:

«7) бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш, бундан ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига маиший эҳтиёжлар учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ мустасно;

8) акциз тўланадиган хизматлар кўрсатиш»;

55) 231-модданинг:

номи «товарларга» деган сўздан кейин «(хизматларга)» деган сўз билан тўлдирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) олувчига жўнатилган (топширилган) кун, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган санадир»;

56) 232-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган, акциз солиғи тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларнинг натура ҳолидаги ҳажмидан ҳамда (агар ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) реализация қилинган, акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қийматидан келиб чиқиб аниқланади»;

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Акциз солиғини, қўшилган қиймат солиғини ва мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (алоқа компаниялари) томонидан тўланадиган абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ўз ичига олмайдиган, акциз тўланган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг қиймати акциз тўланадиган хизматлар бўйича солиқ солиш базаси ҳисобланади.

Бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш чоғида реализация қилинган ҳамда шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натурал ҳолида ифодаланган ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади»;

57) 235-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«235-модда. Акциз тўланадиган товарлар ва хизматларнинг

рўйхати. Акциз солиғи ставкалари

Акциз тўланадиган товарлар ва хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Акциз солиғи ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий), шунингдек адвалор ва қатъий ставкалардан ташкил топган аралаш ставкада белгиланади»;

58) 236-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишда акциз солиғи суммаси реализация қилинадиган бензиннинг, дизель ёқилғисининг ва газнинг нархида ҳисобга олинади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газдан шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилганда акциз солиғининг ҳисобланган суммаси солиқ тўловчининг харажатлари жумласига киритилади»;

59) 237-модда чиқариб ташлансин;

60) 239-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш ҳоллари мустасно. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда ҳисоб-китоб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади»;

61) 247-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фойдали қазилмаларнинг алоҳида турлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда белгиланади, лекин у ер қаъридан фойдаланганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ суммасидан паст бўлмаслиги керак»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади»;

62) 250-моддадаги «ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

63) 257-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ягона ер солиғини тўловчилар, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса»;

64) 259-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойдаланилган сувнинг ҳажми ушбу Кодекс 261-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиққа тортилмайдиган сув ҳажми чегирилган ҳолда солиқ солинадиган база ҳисобланади»;

65) 260-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин;

«Фаолият турлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширган тақдирда, солиқ солинадиган база солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган сув ресурсларининг ҳажми ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаган тақдирда, солиқ солинадиган база фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий ҳажмида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш назарда тутилган соф тушумнинг солиштирма салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

66) 263-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

67) 265-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ягона ер солиғини тўловчилар, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса»;

68) 266-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) тугалланмаган қурилиш объектлари. Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига ушбу қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектларнинг қурилишига ваколатли органнинг рухсати олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради»;

69) 269-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу моддада назарда тутилган имтиёзлар норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига, бўш турган биноларга, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шунингдек қайси фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хулоса чиқарилган бўлса, ўша объектларга нисбатан қўлланилмайди»;

70) қуйидаги мазмундаги 2691-модда билан тўлдирилсин:

«2691-модда. Солиқ ставкаси

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базанинг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

Норматив муддатларда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига мол-мулк солиғи, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, икки карра оширилган ставкада тўланади.

Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар бўйича, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ушбу майдонлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилган хулоса асосида, оширилган ставкалар бўйича тўланади»;

71) 271-модданинг:

иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи – ўн учинчи қисмлари тегишинча иккинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи – ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи – ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

72) 272-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, шунингдек кўчмас мулк мулкдори вафот этган тақдирда, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, ўша шахс солиқ тўловчидир»;

73) 275-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

74) 276-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланганда ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади ҳамда ушбу Кодекснинг
275-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

75) 279-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ягона ер солиғини тўловчилар, агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса»;

76) 281-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ер солиғини тўловчи ер солиғини тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солиқ солинадиган база солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер участкалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаганда, солиқ солинадиган база олинадиган соф тушумнинг умумий ҳажмида ер солиғини тўлаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг солиштирма салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

77) 283-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилган хулоса асосида, оширилган ставкалар бўйича тўланади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди»;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

78) 285-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

79) 286-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ер солиғини тўлаш:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ер солиғи йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг
10-санасигача;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасигача»;

80) XIV бўлим чиқариб ташлансин;

81) 51-бобнинг номидаги «ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

82) 305-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона ижтимоий тўловни тўловчилар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;

ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ ягона ижтимоий тўловни тўлайдиган айрим тоифадаги жисмоний шахслар»;

83) 306-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объектидир. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади»;

84) 307-модданинг биринчи қисмидаги «ва суғурта бадалларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

85) 308-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисобланмайди:

1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммаларга;

2) қуйидаги грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга:

давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан берилган грант маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан берилган грант маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида берилган грант маблағлари;

3) акциядорлик жамиятларининг бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган чет эллик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига;

4) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан бу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларга»;

86) қуйидаги мазмундаги 3081модда билан тўлдирилсин:

«3081-модда. Ягона ижтимоий тўлов ставкалари

Агар ушбу Кодекснинг 311-моддасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Безымянный.png

87) 310-модданинг:

номидаги «ва суғурта бадалларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона ижтимоий тўлов солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона ижтимоий тўлов иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади»;

учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг», «ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларига», «Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини» деган сўзлар тегишинча «Ягона ижтимоий тўловнинг», «ягона ижтимоий тўловга», «Ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

88) 311-модда:

номидаги «суғурта бадалларини» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона ижтимоий тўлов солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар мажбурий тартибда қуйидагича тўланади»;

5-бандидаги «суғурта бадалларининг» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўловнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига энг кам ойлик иш ҳақининг камида бир баравари миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ягона ижтимоий тўловни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди. Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади»;

учинчи қисмидаги «суғурта бадалини», «суғурта бадалининг», «суғурта бадалларини» деган сўзлар тегишинча «ягона ижтимоий тўловни», «ягона ижтимоий тўловнинг», «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи – олтинчи қисмларидаги «Суғурта бадалларини», «суғурта бадалларининг», «суғурта бадалларини» деган сўзлар тегишинча «Ягона ижтимоий тўловни», «ягона ижтимоий тўловнинг», «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «суғурта бадалларини» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи – ўн тўртинчи қисмларидаги «суғурта бадалларини», «Суғурта бадалларини», «суғурта бадалини» деган сўзлар тегишинча «ягона ижтимоий тўловни», «Ягона ижтимоий тўловни», «ягона ижтимоий тўловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

89) 52-боб чиқариб ташлансин;

90) 54-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«54-боб. Автотранспорт йиғимлари»;

91) 320-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«320-модда. Автотранспорт йиғимларининг турлари»;

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автотранспорт йиғимлари жумласига қуйидагилар киради»;

92) 348-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи – бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи – тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

93) 349-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзига нисбатан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, агар ушбу Кодекснинг
373-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:

ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;

ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;

қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи;

агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи;

агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);

божхона тўловлари;

ягона ижтимоий тўлов;

давлат божлари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим».

94) 350-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагилардир:

1) солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар;

2) оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) – солиқ даврида оддий ширкат фаолиятидан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор;

3) солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан ушбу модданинг 4-бандида кўрсатилганлар мустасно;

4) солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи;

Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган якка тартибдаги тадбиркорлар;

5) солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган оилавий корхоналар;

6) нотижорат ташкилотлар даромадларининг солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган қисми бўйича, солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаслиги шарти билан.

Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.

Ягона солиқ тўлови:

акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи;

акциз солиғига тортиладиган мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи;

ушбу Кодекснинг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги;

маҳсулот тақсимотига оид битимларнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди»;

95) 351-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«351-модда. Ягона солиқ тўловини қўллашнинг ўзига хос

хусусиятлари

Ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 6-бандларида кўрсатилган солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли.

Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, ягона солиқ тўловини тўлашга ўтилаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг
10-санасидан кечиктирмай хабардор қилади.

Янги тузилаётган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали ягона солиқ тўловини тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

Солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ягона солиқ тўловини тўловчилар белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади»;

96) 352-модда чиқариб ташлансин;

97) 353-модданинг:

биринчи қисмидаги «Ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

98) 354-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган ягона солиқ тўловини тўловчилар, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, камида ўн икки ойдан сўнг ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир.

Ушбу Кодекс 351-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар, агар жорий солиқ даври якунларига олинган ялпи тушуми белгиланган чегаравий миқдордан ошмаса, кейинги солиқ давридан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга қайта ўтишга ҳақлидир.

Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни
тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади.

Агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг
199-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни амалга оширса, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаши мумкин. Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этади.

Қўшилган қиймат солиғини тўлашни ягона солиқ тўловини
тўловчилар томонидан рад этиш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, кейинги солиқ даври бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмай тақдим этиладиган ёзма билдириш асосида, фақат навбатдаги солиқ даврининг бошидан эътиборан амалга оширилиши мумкин.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади»;

99) 355-модда:

иккинчи қисми 1-бандининг биринчи хатбошисидаги «акциз солиғини ва бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни» деган сўзлар «ва акциз солиғини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:

«9) нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва ушбу фаолиятни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар»;

100) 356-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

«6) календарь йил мобайнида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган белгиланган энг юқори чегаравий миқдордан ошганлиги сабабли ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун – қатъий белгиланган солиқни тўлаш даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасига»;

101) 363-модда:

учинчи қисмидаги «умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга» деган сўзлар «ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи  ўнинчи қисмлари тегишинча тўртинчи – тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги «Умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга» деган сўзлар «Ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлашга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «ягона солиқ тўловини ёки ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлаши шарт» деган сўзлар «ушбу Кодексда назарда тутилган солиқларни тўлаши шарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ер участкалари объектлари ва майдонларидан самарасиз фойдаланилганлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган тақдирда, ягона ер солиғини тўловчилар ушбу ер участкалари объектлари ва майдонлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу Кодекс
2691-моддасининг учинчи қисмида ҳамда 283-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда тўлайди»;

102) қуйидаги мазмундаги 3671-модда билан тўлдирилсин:

«3671-модда. Ягона ер солиғи ставкаси

Ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади»;

103) 370-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бир календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланади.

Бир календарь йил давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолият амалга оширилган тақдирда, оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрадиган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосигина қатъий белгиланган солиқни тўловчи бўлади.

Қуйидаги якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланмайди:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчилар;

Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилганлар»;

104) 371 ва 372-моддалар чиқариб ташлансин;

105) 373-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидагиларни ҳам тўлайди»;

5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5) ягона ижтимоий тўлов»;

7-бандидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

106) 3741-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига ушбу Кодекснинг
311-моддасида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлаш мажбурияти юклатилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун ҳар бир ёлланган ходимга ягона ижтимоий тўловни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлади.

Агар ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органига якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тўхтатилмайди»;

107) 376-модданинг иккинчи қисмидаги «Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

108) 380-модданинг:

иккинчи қисмидаги «ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмидаги «давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташланган ҳолдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

109) 382-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият фақат якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тақдирда, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс мазкур маҳсулотни реализация қилишдан олинган, ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида белгиланган миқдордан кам бўлмаган тушумдан ягона солиқ тўловини, шунингдек, агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот акциз тўланадиган маҳсулот бўлса, акциз солиғини тўлайди»;

110) 383-модда:

иккинчи қисмининг 6-бандидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

111) 387-модда:

иккинчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги «бозорлар даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи» деган сўзлар «50 фоизи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

112) 389-модда:

иккинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги «шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилардеб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошисидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

113) 390-модда:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари» деган сўзлар «ягона ижтимоий тўлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

114) 391-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Республика йўл жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова;
2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1,
1-модда, № 7, 431, 433-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фискал таваккалчиликлар – бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет тизими бюджетлари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш»;

йигирма бешинчи – қирқинчи хатбошилари тегишинча йигирма олтинчи – қирқ биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 22-модда:

иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«дастурий тасниф»;

тўртинчи – олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Харажатларнинг дастурий таснифи давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини бажариш учун маблағлар йўналишини акс эттирувчи харажатларни гуруҳлашдан иборатдир»;

бешинчи – еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

3) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маблағлари солиқлар, мажбурий тўловлар ва жарималар, шунингдек бюджет субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади.

Давлат мақсадли жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.

Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан тузилиши мумкин»;

4) 37 – 42-моддалар чиқариб ташлансин;

5) 46-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади»;

6) 51-модданинг:

4-банди чиқариб ташлансин;

5-банди 4-банд деб ҳисоблансин;

4-банди «абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов» деган сўзлардан кейин «маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган махсулотдаги давлат улуши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

7) 52-модда:

биринчи қисми 2-бандининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи – олтинчи хатбошилари тегишинча иккинчи – бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғи учун акциз солиғи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво учун акциз солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 10-боб чиқариб ташлансин;

9) 70-модда биринчи қисми 5-бандининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 71-модда биринчи қисми:

1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «ёрдамчи ташкилотларни» деган сўзлардан кейин «тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қишлоқ хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш, шу жумладан ҳайвонлар касалликларига қарши курашувчи муассасалар хизматларига ҳақ тўлаш, ерларни рекультивация қилиш ишларини бажариш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш»;

олтинчи хатбошиси «ўрмон хўжалигини» деган сўзлардан кейин «ўсимликлар карантинини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4-бандининг учинчи хатбошиси «Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уларнинг бошқармалари ва бўлимларини» деган сўзлардан кейин «ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 72-модда:

2-бандининг иккинчи хатбошиси «лабораторияларни» деган сўздан кейин «ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3-банди «бўлимларини» деган сўздан кейин «шунингдек туманлар
ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши
назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

12) 14-боб чиқариб ташлансин;

13) 83-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликлари ва ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини киритади»;

14) 96-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджетнома – эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.

Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунларини ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳосини, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишларини;

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини;

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;

солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини;

прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини;

«Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрини;

давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;

солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига, прогноз йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасига ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларига доир, фискал таваккалчиликларни ўз ичига олган тушунтириш хатини.

Бюджетнома:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига – жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун – жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича икки ҳафталик муддатда хулоса тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига – жорий йилнинг
15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади»;

15) 97-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, прогноз йил учун Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини қабул қилади»;

16) 98-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«98-модда. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини

ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли

жамғармаларининг асосий параметрларини

тасдиқлаш»;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда прогноз йил учун
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг параметрлари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари»;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи – ўнинчи хатбошилари тегишинча учинчи – тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

17) 121-модданинг:

иккинчи қисмидаги «махсус ахборот порталида (Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг махсус веб-сайтида)» деган сўзлар «операторнинг махсус ахборот порталида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонларни махсус ахборот порталида жойлаштириш жорий молия йилининг
10 декабридан кечиктирмасдан амалга оширилади»;

18) 122-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади»;

19) 125-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа банк ҳисобварақларидаги бюджет тизими бюджетларининг вақтинча бўш турган маблағларини бошқаради»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг» деган сўзлар «Ягона ғазна ҳисобварағининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 143-модданинг иккинчи қисми «давлат активларини хусусийлаштиришдан» деган сўзлардан кейин «ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

21) 164-модданинг олтинчи қисми чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддаси 26-бандининг имтиёзни бекор қилишга оид қисми 2019 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                          Ш. Мирзиёев     

 

ЎзА