Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия олувчиларнинг ҳаёт фаолияти ва турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг шаҳар йўловчи ташиш транспортидан фойдаланишида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:

1. Белгилансинки, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарор мақсади ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                                                                     Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2023 йил 15 март