8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармони

Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, хотин-қизларимизнинг оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва маънан баркамол этиб тарбиялаш, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, фан-техника, инновация, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда алоҳида ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Салоҳий Дилором Исомиддин-қизи Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси мудири, Самарқанд вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»

Маркелова
Людмила
Васильевна
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг велотрек бўлими катта мураббий-ўқитувчиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Вахидова Гулчехра Гулямовна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Мустафаева
Ханифа
Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Рашидова Сайёра Шарафовна Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори
Салямова
Назира
Тошкент шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги жамоат фонди раҳбари
Хашимова Улмас Пахритдиновна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

«Меҳнат шуҳрати » ордени билан

Абдирова Тазахан Мамбеткаримовна «Қўнғирот сода заводи» масъулияти чекланган жамиятининг цех аппаратчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Абидова Мухаббат Фазиловна Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги
Алиева Зухрахон Каримовна Қува тумани «Қува ҳаёти» газетаси
бош муҳаррири, Фарғона вилояти
Арипова Тамарахон Уктамовна Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг иммунология ва инсон геномикаси институти директори
Арсланова
Наргиза
Муталовна
Тошкент шаҳридаги «Akfa Dream World» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти
Базарова
Матлуба
Бухоро вилояти ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази раҳбари
Кушбаева
Шарапат
Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Қосимова Олмахон Иминджановна «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқаришни созлаш ва техник ҳисоб-китоб бўлими муҳандиси, Сирдарё вилояти
Максудова Зулпия Рузиматовна Тошкент шаҳридаги «DMC» инновацион кўп тармоқли клиника директори
Мухитдинова Мукарам Ишановна «Нуроний» жамғармасининг Марказий Кенгаши фахрий аёллар билан ишлаш гуруҳи раҳбари ўринбосари
Салахитдинова Мухаррам Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Султанова Сайёра Умаровна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Хабибуллаева Элеонора Рахматжановна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Азимова Гулрано Зухуровна Юнусобод туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 87-мактаб директори, Тошкент шаҳри
Эралиева Малика Махкамовна Янгиқўрғон туманидаги 59-оилавий поликлиника мудири, Наманган вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Абдусаттарова Шоира Қахрамоновна Юнусобод туманидаги 50-оилавий поликлиника бош шифокори, Тошкент шаҳри
Азимова Раъно Усмановна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон
Атаматова Хадича Саломовна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Даулетова Гулистан Отемисовна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Қорақалпоғистон Республикаси
Дурдиева Гавхар Салаевна Хоразм Маъмун академияси жанубий Оролбўйи тарихий меъморий ёдгорликларини синаш ва таъмирлаш лабораторияси мудири, Хоразм вилояти
Кошимбетова Кутли Абдуллаевна Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Кучарова Дилдора Лутпуллаевна Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг ўринбосари
Мамуржонова Мастурахон
Анваровна
«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Узун тумани бўлими раҳбари, Сурхондарё вилояти
Матякубова
Парахат
Майлиевна
Тошкент давлат техника университетининг метрология, cтандартлаштириш ва сертификатлаштириш кафедраси мудири
Мусаева
Сайёра
Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Мухторова Назира
Абдусаттаровна
Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси
Отаева Фароғат Мўминовна Миришкор туманидаги «Янги Миришкор агропилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Қашқадарё вилояти
Пак Рита
Исековна
Ўзбекистон корейс маданий марказлари уюшмаси раисининг ўринбосари
Сативалдиева
Танзила
Мансуровна
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи сувли эритмалар электролизчиси, Тошкент вилояти
Содикова
Масудахон
Тўрақўрғон туманидаги «Дилрабо-СДА» кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси директори, Наманган вилояти
Тулекова Зиба Толибековна Томди тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, Навоий вилояти
Тухтабоева
Очахон Турабоевна
Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, Фарғона вилояти
Хайдарова
Нилуфар
Анваровна
Андижон шаҳридаги «Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy» нодавлат таълим муассасаси директори, Андижон вилояти
Шариатулаева
Марям
Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Шарифходжаева Лолахон Усмановна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Юсупова Хадия Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси

«Шуҳрат» медали билан

Бобожонова Нигора Юсуповна Мирзачўл туманидаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Жиззах вилояти
Жураева Шоира Шониёзовна Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри бош балетмейстери
Комалова
Мехринисо
Нафасовна
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккабоғ тумани Кенгаши раисининг ўринбосари, Қашқадарё вилояти
Кушчанова Нигора Кучкаровна Урганч шаҳридаги «Хоразм технология» хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти
Одилова Гулноза Комилжоновна Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти кафедраси мудири
Орипова Ойимхол Ахмедовна Нурота туманидаги «Мурувват» ногирон эркаклар учун интернат уйи катта ҳамшираси, Навоий вилояти
Отахонова
Одинахон
Иномовна
Шаҳрихон туманидаги «Иномжон файз» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти
Садикова Дилбар Юсупжоновна Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими бош мутахассиси, Тошкент вилояти
Садуллаева Рано Шавкатовна Сирдарё туманидаги «Сирдарё универсал ойна» масъулияти чекланган жамияти техник-назорат бўлими оператори, Сирдарё вилояти
Тошова Мойра Набиевна Бухоро шаҳридаги «Шайх-ул Олам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти
Убайдуллаева
Хуршида
Абдуллаевна
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг геномика ва биоинформатика маркази лаборатория мудири
Хамдамова Мавлуда Норимовна «Ҳунарманд» уюшмасининг Самарқанд вилояти бошқармаси «Устоз-шогирд» мактаби раҳбари
Юлдашева Зулфия Кураловна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 6 март

 

ЎзА