Сума Чакрабартини Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
ф а р м о н и
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини таъминлашга, саноат ва инфратузилма тармоқларини модернизация қилиш бўйича устувор инвестициявий лойиҳаларга қўшаётган шахсий ҳиссаси ва кўмаги, мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси
 
       Президенти                                  Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2020 йил 9 июль

 

ЎзА