Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ Давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
ф а р м о н и
Қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун қуйидагилар орденлар ва фахрий унвонлар билан мукофотлансин:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Қоҳир Расулзода – Тожикистон Республикаси Бош вазири
Сирожиддин Муҳриддин – Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Низом Қосим -Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси
Ташпулат Гулмуродов – Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари малакасини ошириш институтининг кардиожарроҳлик кафедраси мудири
«Дўстлик» ордени билан
Али Муҳаммадиев – Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Қўлёзмалар мероси фондининг бўлим мудири
Ифтихор Ширинджонович Джураев – Тожикистон Республикаси Геодезия ва ер бошқаруви давлат қўмитасининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш давлат геодезия назорати инспекцияси бошқарма бошлиғи
Рахим Марупов – Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг С.Умаров номидаги физика ва техника институти бош ходими
Ҳасан Бердиқулов – Тожикистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан
Адҳам Холиқов – «С.Айний номидаги опера ва балет академик театри» давлат муассасаси бадиий раҳбари
Давлат Холов – Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Фалак» давлат ансамбли бадиий раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти          Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2018 йил 29 август