Н.В.Кнауфни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
ф а р м о н и

Мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш, йирик ҳажмдаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларидаги фаол иштироки, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги улкан хизматлари учун «КНАУФ» корхоналари гуруҳи иштирокчилари Кенгаши аъзоси Кнауф Николаус Вильгельм «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти            Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2018 йил 29 август