Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

Халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жонажон Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб директори Саидходжаева Нигора Эргашевнага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони берилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш.Мирзиёев