Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ф а р м о н и
Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш, маҳалланинг Янги Ўзбекистон ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш орқали инсон қадрини улуғлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари, жамиятимизда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, азалий эзгу анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Дўстлик» ордени билан
Машарипов Юсупбай Атаханович – Элликқалъа туманидаги «Шарқ юлдузи» овул фуқаролар йиғинининг Янги Ўзбекистон кўчаси бийи
«Шуҳрат» медали билан
Казахбаев Полат Торебаевич – Қўнғирот туманидаги «Таллиқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2026 йил 19 март
–0–