Жорий йилнинг 18-23 январь кунлари пойтахтимизда қиличбозликнинг шпага, сабля ва рапира йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 20 ва ундан кичик ёшда бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган баҳслар яккалик ва жамоавий тарзда ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра, яккалик баҳсларида Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон), Илайда Гедикли, Шаҳзода Эгамбердиева (Тошкент), Камолиддин Ахтамов (Навоий), Шерзод Мамутов (Қорақалпоғистон), Аҳмадиллохон Солихўжаев (Андижон)ларга маҳорат бобида тенг келадигани топилмади. Жамоавий баҳсларда эса Бухоро, Тошкент, Андижон, қорақалпоғистонлик қиличбозлар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА