Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқини бўйича 2011-2020 йиллар оралиғидаги энг яхши реферилар рўйхати тузилди.
IFFHS ҳакамларнинг ҳар бир йилдаги рейтингини олди ва шу орқали уларни баҳолади. Йил ҳаками бўлганларга 20 балл, 2-ўриндагиларга 19 балл, 3-поғонадагиларга эса 17 очко берилди ва 20-ўринга қадар шу тақлид баҳоланди.
Унга кўра, етакчи сифатида германиялик Феликс Брих (141 балл) қайд этилди. Ундан 1 очкога ортда қолган туркиялик Жунайт Чақир эса 2-бўлди. Сўнгги ўн йиллик энг кучли ҳакамлари учлигини нидерландиялик Бьорн Кёйперс якунлаб берди.
Ҳамюртимиз Равшан Эрматов эса 33 балл билан 16-поғонадан жой олди. У Юнас Эрикссон (Швеция), Клеман Тюрпен (Франция) ва Алиризо Фағони (Эрон)дан юқорида турибди.