Қўшма штатлар ҳукумати томонидан Капитолийдаги тартибсизлик туфайли ички террорчиликка оид камида 25 та жиноий иш қўзғатилган.

Бу ҳақда демократ-конгрессмен Жейсон Кроу маълум қилди, дейилади , “РИА Новости” хабарида.

Кроу Қўшма штатлар армиясининг вазири Райан Маккарти билан тартибсизлик пайтидаги ҳарбийларнинг ҳаракатлари ва хавфсизлик чораларини муҳокама қилганини айтган.

“Ўт очар қуроллар, портловчи мосламалар ва пластик қўлкишанлар топилган. Бу эса, тартибсизликлар осонгина бартараф этилмаганидан дарак беради”, деб ёзади конгрессмен Twitterда.

Кроу тартибсизликларда амалдаги ҳарбий хизматчилар ва заҳирадаги зобитларнинг иштирок этагани ҳақидаги хабарлардан хавотирини баён қилган.