Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғни қайта тиклаш фондини тузиш бўйича фармонни имзолади.
“AZERTAC” давлат агентлиги маълумотида таъкидланишича, ҳудуддаги тикланиш ишлари мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий суверенитетининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
“Озод этилган туманлардаги қурилишлар ва яратувчан фаолиятнинг тикланиши Озарбайжоннинг янги тараққиётида муҳим босқич бўлади”, дейилади маълумотда.