Олимлар фикрига кўра, Буюк Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги тури бошқаларга нисбатан болаларга анча жиддий салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

Таъкидланишича, коронавируснинг бу тури келтириб чиқарадиган хавф тўғрисида ҳозирча аниқ далил йўқ. Мутахассислар B.1.1 деб номлаган янги штаммнинг тарқалиши ноябрь ойига тўғри келишини тахмин қилишмоқда. Болаларга эса вирус мактабда машғулотлар, дарс пайтда юққан бўлиши мумкин.

Тадқиқотчилар, шунингдек, бу янги тур аввалгисига қараганда 50-70 фоиз кўпроқ хавфли эканини таъкидлаган. Бинобарин, ҳозирча ушбу вирус болаларда оғир касалликларни юзага чиқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ёки ўлимга олиб келишига оид далиллар мавжуд эмас.

– Биз ҳали болалар нима сабабдан мазкур вирус қаршисида заифроқ эканини аниқлаганимиз йўқ, — дейди Буюк Британияда айни йўналишда тадқиқот олиб бораётган профессор-эпидемиолог Нил Фергюсон.