Ёш боксчилар Ўзбекистон чемпионатида жам бўлди

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.
Чемпионат Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турларини, жумладан, боксни ўсмирлар ўртасида оммалаштириш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва уларни терма жамоа таркибига қўшиш мақсадида ташкил этилди.
27 октябрь кунига қадар давом этадиган мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 301 нафар чарм қўлқоп устаси 15 вазн тоифасида рақобатлашади.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА