Дунёнинг 180 дан ортиқ давлати COVAX халқаро механизмига қўшилганини маълум қилди.
Бу ҳақда 12 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда ЖССТ бош илмий ходими Сумья Сваминатан хабар қилган.
Мазкур механизмдан кўзланган мақсад тайёр бўлгач, коронавирусга қарши вакцинани мамлакатларга адолатли асосда тақсимлашни таъминлашдир.
«COVAX механизми кучаймоқда. Унга 180 дан ортиқ мамлакат, жумладан Хитой ҳам қўшилди. Ушбу давлатларда сайёрамиз аҳолисининг қарийб 99 фоизи яшайди», — деди Сваминатан.
COVAX ишлаб чиқариш қувватини яратишни қўллаб-қувватлайди ва харид қилишни амалга оширади. Дастурда кўрсатилган шартга мувофиқ юқори даромадли мамлакатлар вакцина сотиб олиш учун тўлов амалга оширади. Механизм доирасида кўзда тутилган режага кўра, 2021 йил охирига келиб 2 миллиард доза вакцина ишлаб чиқарилиши ва тенг тақсимланиши керак, дейди мутахассис.
ЎзА