Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Уларда Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида эришган муваффақиятлари, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, республикамизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари эътироф этилган.
Мактубларда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилиб, халқаро ҳамжамият олдида турган умумий глобал хатарлар тез фурсатда енгиб ўтилишига ишонч билдирилган.
******
Жаноби Олийлари!
Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқига самимий табрикларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳар бир аъзоси ўзининг бетакрор маданияти ва тарихига эга, уларнинг хилма-хиллиги БМТ ва дунёни бойитмоқда. Мамлакатингиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида халқаро кун тартибидаги барча масалалар борасида иштирок этиши жуда ҳам муҳим.
Жорий йилда, Барқарор тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш бўйича ҳаракатларнинг биринчи ўн йиллигида, барчанинг манфаатига хизмат қиладиган адолатли глобаллашувни барпо этишда умумий мақсадларимизни кучайтиришимиз лозим.
Дунёни барча учун янада тинч, адолатли ва барқарор қилишга интилар эканмиз, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси ва кўмагидан умидворман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган энг юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
******
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда эришган муваффақиятлари барчага маълум. Мамлакатингиз жаҳон майдонида эътироф этилган обрў-эътибор қозонган, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади.
Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бормоқда. Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан кўп қиррали икки томонлама муносабаларни дўст халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантирамиз.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, сиҳат-саломатлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда улкан зафарлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
******
Ҳурматли Президент Жаноблари!
Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали биродар Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.
Кейинги йиллар Ўзбекистонда Сизнинг забардаст раҳбарлигингизда турли йўналишларда ислоҳотлар амалга оширилди, давлат қурилиши соҳасида катта муваффақиятларга эришилди. Хитой бундан чин юракдан мамнун. Коронавирус инфекцияси тарқалганидан сўнг Ўзбекистон ушбу эпидемияга қарши курашишда жипслашди. Ўзбекистон халқи бунда албатта ғалаба қозонишига қатъий ишонаман.
Жорий йилнинг май ойида телефон орқали дўстона руҳда мулоқот қилдик, коронавирусга қарши умумий курашимиз ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришдик.
Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда ўртамиздаги намунали ишчан муносабатларимиз ва шахсий дўстликни юксак қадрлайман.
Сиз билан биргаликда Хитой-Ўзбекистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ривожлантиришда янги натижаларга эришиш учун ҳаракат қилишга тайёрман.
Дўст Ўзбекистонга равнақ ва куч-қудрат, унинг халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.
******
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Америка халқи номидан Cиз ва Ўзбекистон халқини мамлакатингиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайман. Америка Қўшма Штатлари давлатингиз суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда сизга елкадошдир.
Ўтган йил ичида, ҳатто глобал хатарларга қарамай, янада чуқурлашган кенг миқёсли ҳамкорлигимизни юқори баҳолайман. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Афғонистон билан ҳамкорлик ва ришталарни яхшилаш бўйича ташаббусингизни олқишлайман. Шунингдек, мен катта мақсадларни кўзловчи ислоҳотлар дастурингизни юқори қадрлайман, у тўлиқ амалга ошгач, Ўзбекистон халқи ва умуман минтақанинг янада очиқ ва фаровон келажагини таъминлайди.
Америка Қўшма Штатлари ушбу ташаббусларда ва COVID-19 га қарши курашда шеригингиз эканидан фахрланади. Келгуси йилда ҳамкорлигимизнинг янада самарали натижаларига умид қилиб қоламан.
Ҳурмат билан,
******
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Тарихан қисқа даврда мамлакатингиз катта ютуқларга эришди – у нафақат Марказий Осиёда, балки халқаро майдонда ҳам фаол иштирокчига айланди.
Қардош Ўзбекистонга фаровонлик ва жадал тараққиёт, ўзбек халқи Сиз раҳбарлигингизда порлоқ келажакка эришишини чин юракдан тилайман.
Сизнинг минтақамиз давлатлари ўртасида шериклик ва ҳамкорликни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари доирасида мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатларингизни алоҳида таъкидламоқчиман.
Мен мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик анъанавий ҳамкорлик асосида шаклланган стратегик шериклик бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Самимият ила,
******
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Сизнинг кучли ва эҳтиромга сазовор раҳбарлигингизда Ўзбекистон барқарор ривожланишни таъминлашга, халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган кенг миқёсли, узоқ истиқболга мўлжалланган ислоҳотларни ишонч билан амалга оширмоқда.
Қозоғистон Ўзбекистон эришган ютуқлардан чин дилдан хурсанд ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги биродарлик ришталари ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга катта аҳамият беради.
Ишончим комил, икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг барча масалалари бўйича ўзаро ишончга асосланган фаол мулоқотимиз бундан буён ҳам Қозоғистон-Ўзбекистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман!
Ҳурмат билан,
******
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Қадрли биродарим!
Туркманистон халқи ва Ҳукумати номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва Сиз орқали бутун Ўзбекистон Республикаси халқини мамлакатингиз Мустақиллик куни муносабати билан самимий қутлаш ва энг яхши тилакларимни изҳор этиш шарафига муяссарман.
Мустақиллик йилларида қардош Ўзбекистон ўз давлатчилигини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини яхшилаш ва халқаро майдондаги нуфузини оширишда сезиларли ютуқларга эришди.
Мамлакатингизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши танланган йўл нақадар самарадорли эканининг яққол тасдиғидир.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Туркманистон Ўзбекистон Республикаси билан йилдан йилга янги мазмун билан бойиб бораётган муносабатларни самимий қадрлайди. Мулоқотимизга хос бўлган илиқлик ва ўзаро ишонч бундан буён ҳам икки қардош халқ манфаати йўлида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат қилишига ишонаман.
Ушбу ёқимли фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
******
Ҳурматли Шавкат Миромонович,
Сизни ва барча юртдошларингизни миллий байрам – Мустақиллик куни билан чин юракдан қутлайман.
Шундай муҳим кунда Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ишларингизда янги зафарлар, қардош ўзбек халқига эса абадий тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилайман.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон давлатчиликни барпо этишнинг катта йўлини босиб ўтди ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётда, халқ фаровонлиги ўсишини таъминлашда ва ўзининг халқаро обрўсини оширишда салмоқли ютуқларга эришди. Айниқса, Сизнинг, муҳтарам Шавкат Миромонович, раҳбарлигингизда бугун мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган ўзгаришлар таҳсинга сазовор.
Тожикистон-Ўзбекистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳар доим Тожикистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналиши бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Кейинги йилларда томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали давлатлараро ҳамкорлик умумий манфаатларнинг барча соҳаларида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлашдан мамнунман.
Ишончим комил, кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч анъаналарига асосланиб, биз қардош халқларимиз манфаатлари, минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашда давом этамиз.
Чуқур ҳурмат билан,
******
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Қирғиз Республикаси халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон Республикаси халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этаман.
Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистоннинг минтақада ва бутун дунёдаги мавқеи сезиларли даражада мустаҳкамланганини, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ижобий натижалар бераётганини таъкидламоқчиман.
Ишончим комилки, сизнинг кўмагингиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам икки халқнинг ёрқин келажаги йўлида изчил ривожланиб боради.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга ва оилангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, ишларингизда муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман!
Ҳурмат билан,
******
Муҳтарам Президент, ҳурматли қардошим!
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ва Сиз орқали бутун ўзбек халқини халқим ва шахсан ўз номимдан энг самимий туйғуларим ила муборакбод этаман.
29 йиллигини қутлаётган дўст ва қардош ўлка – Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги биз учун буюк қувонч ва бахтиёрлик манбаидир.
Туркия Республикаси Ўзбекистоннинг ва ўзбек қардошларининг ёнида бўлишда давом этади.
Бу йил февраль ойида Стратегик ҳамкорлик Олий кенгаши биринчи йиғилиши ва Президент Девони қошидаги кутубхонанинг очилиш маросимига иштирок этиш учун юртимизга амалга оширган ташрифингизнинг гўзал таассуротлари ҳамон ёдимизда.
Стратегик шериклик даражасига етган муносабатларимизда кузатилаётган ўзгаришларни эътиборга олганда, эришилган жадаллик суръатлари сақланиши ва давом эттирилиши катта аҳамиятга эга.
Бу борада Қурбон ҳайити муносабати билан юборган табрик мактубингизда Стратегик ҳамкорлик Олий кенгашининг кейинги йиғилишини ўтказиш учун Ўзбекистонга таклифингизни мамнуният билан олдим. Келгусида дипломатик каналлар орқали белгиланадиган мақбул санада Ўзбекистонга ташриф буюришдан ғоят бахтиёр бўламан.
Фурсатдан фойдаланиб Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, дўст ва қардош ўзбек халқига омонлик тилакларимни йўллайман.
******
Муҳтарам Шавкат Миромонович,
Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан энг самимий табрикларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз.
Ўтган йили Ўзбекистонга ташрифим давомида алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янада фаол ривожланиб боришига умид қиламан.
Айни пайтда бутун дунё COVID-19 пандемияси билан боғлиқ мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Умид қиламанки, мамлакатларимиз яқин ҳамкорлик орқали коронавирусни ақл-заковат билан енгиб, икки томонлама алоқаларни янги, юқори даражага кўтаради.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига чексиз фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
******
Президент Жаноблари!
Сизга ва мамлакатингиз фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман.
Ўтган йилги ўзаро ташрифларимиздан буён Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани жуда қувонарлидир.
Барчамиз учун жиддий муаммога айланган COVID-19 пандемияси инқироз шароитида ишонч ва шериклик нақадар муҳимлигини намойиш этмоқда.
Айни шу пайтда Сиз бошлаган ислоҳотлар ва модернизация жараёнлари кўринарли натижаларни бермоқда. Сизга ушбу йўлни муваффақиятли давом эттиришингизни тилайман ва Германия бу борада Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини билдираман.
Сизга энг эзгу тилаклар, Ўзбекистон халқига эса эркинлик, хавфсизлик ва фаровонлик шароитида тинч келажакни тилайман.
******
Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
НАРУХИТО – Япония Императори
Рам Натҳ КОВИНД – Ҳиндистон Президенти
Ашраф ҒАНИ – Афғонистон Президенти
Илҳом АЛИЕВ – Озарбайжон Президенти
Александр ЛУКАШЕНКО – Беларусь Президенти
Игорь ДОДОН – Молдова Президенти
Владимир ЗЕЛЕНСКИЙ – Украина Президенти
ЕЛИЗАВЕТА II – Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси
ФИЛИПП – Белгияликлар Қироли
ФЕЛИПЕ VI – Испания Қироли
ВИЛЛЕМ-АЛЕКСАНДР – Нидерландия Қироли
КАРЛ XVI ГУСТАВ – Швеция Қироли
Александр Ван дер БЕЛЛЕН – Австрия Президенти
Румен РАДЕВ – Болгария Президенти
Янош АДЕР – Венгрия Президенти
Сержо МАТТАРЕЛЛА – Италия Президенти
Эгилс ЛЕВИТС – Латвия Президенти
Анджей ДУДА – Польша Президенти
Зузана ЧАПУТОВА – Словакия Президенти
Милош ЗЕМАН – Чехия Президенти
Симонетта СОММАРУГА – Швейцария Президенти
ФРАНЦИСК – Рим-католик черкови раҳбари
Халифа бин Зоид ОЛ НАҲАЁН – БАА Президенти
Абдулфаттоҳ АС-СИСИ – Миср Президенти
Ҳасан РУҲОНИЙ – Эрон Президенти
Имрон ХОН – Покистон Бош вазири
Ҳайсам бин ТОРИҚ – Ўмон Султони
Жоко ВИДОДО – Индонезия Президенти
Султон Абдуллоҳ Риъятуддин Ал-Мустафо БИЛЛОҲ – Малайзия Подшоҳи
Ҳалима ЯҚУБ – Сингапур Президенти
Родриго ДУТЕРТЕ – Филиппин Президенти
Маҳмуд АББОС – Фаластин Президенти
Абдул ҲАМИД – Бангладеш Президенти
Шайха ҲАСИНА – Бангладеш Бош вазири
Абдулмажид ТАББУН – Жазоир Президенти
Буннянг ВОРАЧИТ – Лаос Президенти
Хосе Даниэль ОРТЕГА СААВЕДРА – Никарагуа Президенти
Муҳаммад бин Зоид ОЛ НАҲАЁН – БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди
Муҳаммад бин Рошид ОЛ МАКТУМ – БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими
Цюй ДУНЪЮЙ – Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори
Зураб ПОЛОЛИКАШВИЛИ – Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби
Кунио МИКУРИЯ – Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби
Салим АЛ-МАЛИК – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) бош директори
Жильбер УНГБО – Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси президенти
Бағдат АМРЕЕВ – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби
Сергей ЛЕБЕДЕВ – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби
Хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсатчилар ва жамоат арбобларининг қутловлари келиши давом этмоқда.