Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
 
ф а р м о н 

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишда жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслилигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаб, оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари (кейинги ўринларда Халқ қабулхоналари деб юритилади) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда – секторлар) билан ҳамкорлигини кучайтириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳа ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, соҳага малакали, бой ҳаётий тажрибага эга ва фидойи кадрларни жалб этиш мақсадида:

1. Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилиниб, қуйидагилар мазкур тизимнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқалимуаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этишчораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маълумотлар, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;

аниқланган муаммоларни умумлаштириш ҳамда ҳал этиш мақсадида электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш;

жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда – Республика кенгаши), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик асосидафуқаролар йиғини раиси ўринбосари – ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиҳамдафуқаролар йиғини раиси ўринбосари – тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчилавозимларини жорий этиш;

маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида “Кексалар маслаҳати” гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларнисекторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб боради;

энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади;

фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишдасекторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритади;

Халқ қабулхоналари томонидан фуқаролар йиғинлари раисларининг маълумотларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, шунингдек, уларнинг юқори турувчи ташкилотларига мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш масаласи кўриб чиқилади.

4. Белгилансинки, 2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

5. Республика кенгаши ҳамда Молия вазирлигининг фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фондинижорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга ошириштўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда ушбу ходимларнинг ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилсин.

Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари лавозимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Республика кенгаши қуйидагиларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин:

а) Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини;

б) Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатдақуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини:

фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда эскирган механизмларни бартараф этишни;

фуқаролар йиғинлари органларида “замонавий менежмент” тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилашни;

фуқаролар йиғинларининг мутасадди давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлашни;

фуқаролар йиғини раисининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари ва фарқлаш белгисини;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатдафуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишҳамда кадрларни маҳалла бошқаруви жараёнига мақсадли қайта тайёрлаш бўйича амалдаги ўқитиш тизимига оид муаммоларни ўрганиш асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни;

г) Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар фаолиятинирейтинг асосида баҳолаш мезонлари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан рағбатлантириш тартибини.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиб, уларнинг белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини таъминласин;

ҳар чоракда тасдиқланган график асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари вафуқаролар йиғинлари биноларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.

8. Республика кенгаши Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, шунингдек, фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш тақиқланади.

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талабларни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига:

“Mahalla” телерадиоканалини фуқаролар йиғинлари фаолиятини ёритиш масалалари бўйича Республика кенгашинингбош ахборот ҳамкори этиб белгилаш;

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда тинчлик ва барқарорлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, миллий урф-одат ва қадриятларни асраш, оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий-маънавий жараёнларда маҳалланинг иштироки, маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган ток-шоулар, ижтимоий роликлар, махсус кўрсатувлар, мақолалар, чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил қилиш топширилсин.

11. Республика кенгаши:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқаролар йиғинларининг юқори тезликдаги Интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғига уланишини таъминласин;

фуқаролар йиғинларининг Интернет тармоғи миллий сегмент маълумотларини узатиш тармоғидан фойдаланиши учунимтиёзли тарифни тасдиқлаш бўйича таклиф киритсин;

б) 2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида“Маҳалла” электрон маълумотлар базасини ишга туширсин.

12. Республика кенгаши манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2019 йил 2 апрель