Ахборот хавфсизлиги қўмитаси 92 та хавфли сайтни аниқлаган

Қозоғистонда киберхавфсизликни таъминлаш билан машғул бўлувчи “Security Operation Center“ – ахборот хавфсизлиги бўйича тезкор марказ ташкил қилинади.
Бу ҳақда “BNews“ агентлиги мамлакатдаги “Миллий ахборот технологиялари” жамияти раиси Асет Турисов маълумотига таяниб хабар беради.
Мазкур марказ давлат хавфсизлик қўмитасининг ахборот хавфсизлигига масъул маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Ахборот хавфсизлиги бўйича қўмита ходимлари ўтган йили Қозоғистонда 92 та хавфли сайтни аниқлаган.
ЎзА