Цукерберг "Facebook"​дан кетиши керак!

Кузатувчиларнинг сўзларига кўра,“Facebook“​ ижтимоий тармоғи кашфиётчиси ва бошлиғи Марк Цукерберг ижтимоий медиа-гигантига айланиб улгурган. У демократик қоидаларга мос бўлмаган ҳаракатлар билан тармоқни бошқармоқда. Бутун дунё одамларини ижтимоий тармоққа боғлаб қўймоқда. Бу эса инсоният учун жуда хавфли, каби фикрлар ёзиб қолдирилган. 

Ижтимоий тармоқларнинг илк кашфиётчиларидан бири, 58 ёшли Жарон Ланиер бир неча бор «Facebook» ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг  жамият  ҳалокатига олиб келиши  ҳақида огоҳлантирган.

«Мен Цукерберг ижтимоий тармоқларни тарк этса, дунё учун яхши бўлар эди, деб ўйлайман», дейди Ланиер.

“New York Times“ ​ газетасининг хабарига кўра, “Facebook“​ компанияси Россиянинг АҚШ сайловлари жараёнида аралашишини билган ва бунга қарши ҳеч нима қилмаган. Бундан ташқари, кўплаб танқидчиларнинг шахсий профилларини бузишга уринган.

 

ЎзА