Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликликнинг биринчи форуми доирасида меморандумлар имзоланди.
Форум доирасида турли вазирлик ва идоралар дўстона ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.
Икки давлат ишбилармонлари, мутахассислар иштирок этган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги лойиҳалар ҳамда кластерлар фаолияти бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш тамойилларини ишлаб чиқишдир.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқалар Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида минтақалараро муносабатларни ривожлантиришда бошланган жиддий ислоҳотлар тараққиётнинг янги даврини бошлаб берганини таъкидлашди.
Сессияда давлатлараро аҳамиятга эга мавзуларда тақдимот маърузалар тингланди.
Якунда икки мамлакат вакиллари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Ғайрат Ширинов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА Қозоғистон, Чимкент