Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ўсмирлар ўртасида “G5“ туркумига кирувчи “Aktobe Open“ турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг илк босқичида ҳамюртимиз Самандар Абдумаликов қозоғистонлик Богдан Изотовни 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Абдураҳмон Саидмуҳамедов мезбон теннисчи Даниёл Даркенни 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

Шунингдек, биринчи босқичда теннисчиларимиздан Исфандиёр Маҳмудов қозоғистонлик Олег Сировацкини 7:5, 6:3, Давид Багриновски эса яна бир мезбон спортчи Никита Сидоровни 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа теннисчиларимиз иккинчи даврага йўл олди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА