“Реал Мадрид” вақтинчалик тайинланган мураббий билан шартномани узайтирди.
Испаниялик мураббий футболчиларни “Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати”га амалдаги кубок эгаси сифатида бошлаб боради.
Ўтган ойнинг охирида Хулен Лопетеги кетганидан кейин 42 ёшли Сантьяго вақтинчалик мураббий этиб тайинланган эди. Энди Солари “галактикос“ билан 2021 йил 30 июнгача ишлайди. У жамоа билан уч йиллик шартнома имзолаган.
Мураббий “Реал”га келганидан бери тўртта учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди ва унинг жамоаси 15 та гол уриб, иккита гол ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, жамоа “Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати“даги иштирокини 19 декабрдан бошлайди. “Реал Мадрид“ ЕЧЛ ғолиби сифатида ўз учрашувларини ярим финал баҳсидан давом эттиради.
ЎзА