Лука Модрич йилнинг энг яхши футболчиси, Месси учталикда ҳам йўқ

“Реал Мадрид” билан кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасида зафар қучган, шунингдек, Хорватия терма жамоаси билан Жаҳон кубоги баҳсларида финалгача етиб бориб, якунда кумуш медални қўлга киритган, 33 ёшли футболчи Лука Модрич Goal.com нашрининг 42 нафар журналисти ўртасида ўтказилган сўровномада “Йилнинг энг яхши 50 футболчиси” рўйхати биринчи поғонасидан жой олди.
Ушбу рўйхатнинг иккинчи ўрнига “Реал Мадрид” сафида Чемпионлар лигаси тўпурарига айланган, Португалия билан Жаҳон чемпионати нимчорак финалгача етиб борган Криштиану Роналду лойиқ кўрилди.
ronaldo-489x783.png
Учинчи ўринга эса “Ливерпул”даги дастлабки мавсумида фантастик мавсум ўтказиб, Премьер лигада 36 учрашувда 32 та, Чемпионлар лигасида эса 15 баҳсда 11 гол киритган Муҳаммад Салоҳ номзоди маъқул кўрилди.
salah-750x1200.png
Жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби, ПСЖ билан Франция чемпионлигини қўлга киритган Килиан Мбаппе эса тўртинчи бўлди.
mbappe-750x1200.png
Сайёрамизнинг беш карра “Энг яхши футболчи”си Лионел Месси эса бешинчиўриндан жой олди.
messi-750x1201.png
Айтиш жоизки, Лео ўтган мавсумда “Барселона” билан Испания чемпионлигини қўлга киритган. Россияда ўтказилган мундиалда унинг терма жамоаси нимчорак финалда бўлғуси чемпион, французга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
Кучли ўнликдан, шунингдек, Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Рафаэль Варан(“Реал Мадрид”), Харри Кейн (“Тоттенхэм”), Антуан Гризманн (“Атлетико”) ҳамда Марсело (“Реал Мадрид”) жой олган.
Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Эден Азар 12, Жаҳон чемпиони Поль Погба 13, “Ливерпуль” форварди Садио Мане 18 ҳамда “қаймоқранглилар” сардори Серхио Рамос 20 ўринда қайд этилган.
Бироз аввал айтганимиз Неймар 24, “Реал” ҳужумчиси Гарет Бейл 32, уругвайлик ҳужумчи Луис Суарез 38, 17 йиллик фаолиятдан сўнг “Ювентус”ни тарк этган Жанлуижжи Буффон 43, “немис машинаси”ни мундиалда тўхтатиб қўйган, ҳозирда “Барселона” қизиқиш доирасида турган ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосано 47-ўринда ва рўйхатнинг охирги поғонасидан бу йил “кўк-анорранглилар” билан хайрлашган, шунингдек, Испания термасидаги фаолиятини ҳам якунлаган бугунги кунда Япониянинг “Виссел Кобе” клуби ярим ҳимоячиси саналган Андреас Иниеста якунлаб берган.
Умумий рўйхат билан эса мана бу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Goal 50 деб номланган мукофот 10 йилдан бери топширилиб келинмоқда. Шу кунгача ушбу совринга энг кўп Криштиану Роналду эгалик қилган. “Ювентус” ҳужумчисининг шахсий музейида 5 та Goal 50 мукофоти бор. Кейинги ўринда “Барселона” форварди Лионел Месси турибди. 31 ёшли футболчида ушбу соврин 4 та. Яна битта соврин эса Уесли Снейдерда бўлиб, футболчи ушбу совринни 2010 йилда қўлга киритган.

 

ЎзА