Термиз давлат университети ўқитувчиси Хитойда докторлик диссертациясини ёқлади

Термиз давлат университетининг Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Шавкат Атамуродовнинг Хитойнинг Хунан университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) унвонига эга бўлди. 
 
photo5431594425286502962.jpg
Олимнинг “Экспорт таркиби ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири” мавзусидаги докторлик диссертациясида мамлакатнинг экспорт салоҳиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири бўлган экспорт таркиби, унинг иқтисодий хавф-хатарларни бартараф этишдаги ўрни ва иқтисодий ўсишга таъсири МДҲ давлатлари мисолида қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, келажакда экспорт таркибини диверсификация қилиш таклифлар берилган. Хунан университети Илмий кенгаш аъзолари мазкур докторлик иши ўзининг айни долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини эътироф этганлар ҳамда унинг ҳаётга татбиқ этилиши экспорт соҳасида катта самарадорликка эришиш имконини беришини тасдиқлаганлар.
Термиз давлат университети хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчи ва талабалар алмашинуви борасида ҳамкорликни йўлга қўйган. Шавкат Атамуродовнинг Хунан университетидаги ютуқлари ҳам айнан муваффақиятли ҳамкорликларнинг самарасидир.​

 

ЎзА