Боғчада болалар овқатдан заҳарланди

Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганмоқда. 
Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакиллари у жойда иш олиб бормоқда. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга юборилган.
Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади.
Шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

 

ЎзА