Джумамуратов Куанышбай Азатбай улынинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиши тўғрисида

Джумамуратов Куанышбай Азатбай улининг 10.00.06 – Қиëсий адабиëтшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик мутахассислиги бўйича «Фразеологик бирликлар таркибидаги колоратив бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари (Инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертацияси ҳимояси Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи РhD.03/2025.27.12.Fil.04.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 12 март куни соат 09:00 даги мажлисида (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс маркази бош студиясида) бўлиб ўтади.
Манзил: Нукус шаҳри, Академик Ч.Абдиров кўчаси 1-уй
Тел: (+99861) 223-60-47, 223-60-78, 223-58-29
Веб-сайт: www.karsu.uz
e-mail: karsu_info@edu.uz