Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 152,1 триллион сўмни ташкил қилган

8

Мамлакатимизда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бу соҳада ишлаб чиқариш ҳажмларининг барқарор ўсиб бораётгани тармоқ самарадорлиги ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 2025 йилда мамлакатимизда йирик корхоналар томонидан жами 152,1 триллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 9,7 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 6,6 триллион сўм

Андижон вилояти  — 9,6 триллион сўм

Бухоро вилояти — 11,3 триллион сўм

Жиззах вилояти  — 3,3 триллион сўм

Қашқадарё вилояти — 10,2 триллион сўм

Навоий вилояти— 7,9 триллион сўм

Наманган вилояти — 8,5 триллион сўм

Самарқанд вилояти — 19,5 триллион сўм

Сурхондарё вилояти— 3,2 триллион сўм

Сирдарё вилояти — 5,4 триллион сўм

Тошкент вилояти— 21,5 триллион сўм

Фарғона вилояти— 11,6 триллион сўм

Хоразм вилояти— 6 триллион сўм

Тошкент шаҳри— 27,6 триллион сўм

Мутахассислар фикрича, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ички бозор барқарорлигини таъминлаш билан бирга экспорт имкониятларини ҳам кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Бу эса мамлакат иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА