Қорақалпоғистонда иккита туман ҳокими ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ва Қанликўл туманлари ҳокимлари ўзгарди.
Хўжайли туманига Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Женис Ермашев, Қанликўл туманига эса Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Бахтибай Аннақулов ҳоким лавозимига тайинланган.
Хўжайли туманини шу пайтгача Дарябай Қаипов, Қанликўл туманини Мэлс Қосназаров бошқариб келган эди.

 

ЎзА