Хакерлар 17 миллиондан ортиқ фуқаронинг маълумотини ўғирлаган

29

Америка кибер хавфсизлик компанияси “Malwarebytes” маълумотига кўра, хакерлар ижтимоий тармоқдаги миллионлаб аккаунтдан ахборот ўғирлаган.

– Кибер жиноятчилар 17,5 миллион «Instagram» саҳифасидан махфий, жумладан фойдаланувчи номи, жисмоний шахслар манзили, телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқа маълумотларни ўғирлаган, – деб ёзди компания ижтимоий тармоқ саҳифасида.

“Notebookcheck” портали хабар қилишича, мазкур ахборотлар фишинг ҳужуми ва аккаунтни ўғирлаш учун ишлатилиши мумкин. Айтилишича, маълумот сизиб чиқишига сабаб бўлган заифлик юзага келиши 2024 йилга бориб тақалади.

Мазкур тармоққа эгалик қилувчи “Meta” компанияси воқеага ҳали расман изоҳ бергани йўқ.

С.Раҳимов, ЎзА