Жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси дастурида белгиланган вазифалар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Қўнғирот туманида навбатдаги мониторинг ишлари олиб борилди.
Ушбу мониторинг ишлари доирасида Қўнғирот тумани Кенгаши раиси ва тегишли мутахассислар томонидан «Баркамол авлод болалар мактаби» ҳудудида экилган дарахт кўчатларининг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудудга 2025 йилнинг куз мавсумида жами 300 туп дарахт кўчатлари экилгани аниқланди. Шундан 100 туп тут, 50 туп қайрағоч, 150 туп мевали ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилган.

Мониторинг давомида кўчатларнинг ҳолати, уларни парваришлаш ва суғориш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Ўрганиш натижаларига кўра, кўчатларнинг аксарияти яхши ҳолатда экани қайд этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги