"MAКRO” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, бугун соат 16.31да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган “MAКRO” савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган Боулинг клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган. 
 
photo_2018-09-28_22-34-58.jpg
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг берган ахборотига кўра, жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17.20да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида Боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.

 

ЎзА