Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида соат 15:30 лар атрофида қидирувда бўлган хавфли жиноятчи Шоҳрух Жўраев қариндошларининг уйидан топилган. Бу вақтда у каравот тагида яшириниб ётган бўлган. Қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган, деб хабар берди Тошкент ИИББ.
Нашрларда тарқатилган хабарларга кўра, Ш.Жўраев 11 август куни шериклари билан бирга ундан 500 минг сўм қарзи бўлган бир фуқарони уриб-дўппослаб, машинасини пачоқ қилган. Милиция бу воқеадан видеоёзув орқали хабар топган.
Аввалроқ унинг ўзидан бошқа барча шериклари ушлангани айтилганди.
ИИББ гуруҳнинг яна бир аъзоси — 1989 йилда туғилган Баҳодир Бахтиёрович Йўлдошев ҳам қидирилаётгани маълум қилади.
“Ҳурматли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сизга гумондорнинг қаердалиги маълум бўлса, қуйидаги телефон рақамлари орқали маълум қилишларингизни илтимос қиламиз:
102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.
ИИББ қўнғироқ қилган шахснинг кимлигини сир сақланишини тўлиқ кафолатлайди”, дейилади хабарда.
ЎзА