Президент қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг таклиф ва фикрларини тинглади

14

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказди. Президентимиз уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тинглади.

– Ўзининг машаққатли меҳнати билан ризқ-рўз яратаётган инсонлар билан суҳбатлашиш, уларнинг таклиф ва фикрларини эшитиш менга ҳамиша алоҳида ҳузур бағишлайди.

Бежиз «Ерни яхши кўрган – Ватанни яхши кўради», дейишмайди. Зеро, умрини, меҳнатини саховатли заминимиз билан боғлаган сиз каби фидойилар – ҳақиқий ватанпарвардир.

Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз равнақи йўлидаги ҳалол меҳнатингиз, эришган юксак натижаларингиз учун бутун халқимиз номидан яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман, – деди давлатимиз раҳбари учрашув якунида.

ЎзА