Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги кўтарилишига имконият ошди

10

 

Энди, қонунларга амал қилиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг, жами 147 баллдан (асосий меъёрлар 100 балл, қўшимча 47 балл) 96 баллни қўлга киритиб, ААА рейтинг кўрсаткичига эга бўлиш имконияти ошди.

Янги мезонларга кўра, фойда солиғи кўрсаткичлари юқори бўлса 10 балл, рақамли маркировкага амал қилинганда 5 балл, қишлоқ хўжалигида «e-Fito.uz» тизимига маълумот киритилган бўлса 10 балл, экологик маркировкалаш сертификати учун 2 балл, 0,1 МВт+ қайта тикланувчи энергия ўрнатилганда 5 баллга баҳоланади. (МКҚ-662-сонли 21.10.2025 йил (https://lex.uz/uz/docs/-7782935)

Маълумот учун, рейтинг маълумотларини реал вақт режимида Солиқ мобил иловаси ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетида кўриш имконияти яратилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги