Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 2018 йил 27 сентябь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.
Мажлисда 21та масала кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамаси ва сенаторлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақида ЎзА мухбирлари Сенат мажлислар залидан онлайн хабарлар бериб боради.
Аниқ ва ишончли маълумотларга эга бўлишни истасангиз сайтимизни кузатиб боринг.
ЎзА