Душанбеда МДҲ саммитига қандай тайёргарлик кўрилган?

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27-28 сентябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади.

Душанбеда ушбу саммитга юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Саммитда МДҲ мамлакатлари ўртасида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президентининг Душанбега ташрифи дастуридан икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Айни пайтда Душанбе кўчалари байрамона безатилган, МДҲ мамлакатлари байроқлари шаҳар кўркига ўзгача кўрк бағишламоқда.

Сайтимизда МДҲнинг Душанбе саммити, унда давлатимиз раҳбарининг иштироки, ташриф дастуридан ўрин олган бошқа тадбирлар, икки томонлама учрашувлар тафсилотларини ёритиб борамиз.

3.jpg
4.jpg
5.jpg

 

Алоуддин Ғаффоров, Муҳаммад Амин (фото), ЎзА махсус мухбирлари