Гулистон кумуш медаль соҳиби

69

Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари кеча Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун жуда муваффақиятли ўтди.

Хусусан, мамлакатимиз спортчилари кечаги ўтказилган мусобақалар якунида, 5 олтин, 5 кумуш ва 3 бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Республикамиз спорт мухлислари учун шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, улар орасида юртимизга машҳур ёш саблячи Гулистон Пердебаева ўз мураббийларининг ишончини оқлаб, мусобақанинг финалигача муваффақиятли етиб келди.

Финал беллашувларида эса, умидли спортчимиз туркиялик тажрибали спортчига 8:15 ҳисобида ютқазиб қолди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Айни кунларда Ар-Риёдда мусобақалар давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси