Ўзбекистонга келган АҚШлик туристлар сони ортмоқда
56
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида АҚШдан Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган фуқаролар сони 28,6 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга кўп.
АҚШ фуқароларининг келиш мақсадлари қуйидагича тақсимланди:
• саёҳат – 23,6 минг нафар
• хизмат сафари – 2,4 минг нафар
• қариндошларни йўқлаш – 2,1 минг нафар
• ўқиш – 395 нафар
• тижорат – 111 нафар
• даволаниш – 11 нафар
Ҳамроз Баянов,
ЎзА