Жўқорғи Кенгеси Франция давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

101

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Франция давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Уалид Фук билан учрашди.

Учрашувда Франция давлати ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида бир қатор кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ва шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Жўқорғи Кенгес  Раиси сўнгги йилларда республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, инвеститсиявий жозибадорликни ошириш йўналишидаги ва фуқароларнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумот берди.

Элчи томонидан Франция давлати Қорақалпоғистон Республикаси маданияти, туризм салоҳияти, минтақадаги экологик вазият билан таниш эканлигини, шунингдек, Нукус шаҳрида ўтказилаётган Франция маданияти ойлиги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.

Ўтказилган учрашувда Франция давлати ва Қорақалпоғистон ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлаш, савдо, ижтимоий-иқтисодий, таълим, маданият, туризм соҳалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан республикамиздаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва хорижий ҳамкорларни кенг жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан кенг таништириб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг  Раиси Аманбай Оринбаев ҳурматли меҳмоннинг республикамизга бўлган ташрифидан миннатдор эканлигини билдириб, ҳамкорликни йўлга қўйишда ҳар қандай янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашини, бунинг учун барча имкониятлар яратилишини билдирди.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги