Хитойда тезкор ҳаракат режими ишга туширилди

112

Синоптиклар «Матмо» тайфуни яқин кунларда минтақага 190 мм гача ёғингарчилик олиб келади, дея таҳмин қилган. Тайфун сабаб тезкор харакат ишга туширилди, ҳокимият тошқинни назорат қилиш ва офатдан жабрланганларга ёрдам бериш учун махсус гуруҳ юборди.

Ўтган дам олиш кунлари тайфун Хитойнинг жанубий соҳилбўйи ҳудудларига яқинлашганда Хайнань ва Гуандун провинциялари тахминан 350 минг кишини эвакуация қилди, делинади хориж хабарларида.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги