Қорақалпоғистонда Саломатлик марафони бўлиб ўтмоқда
100

Нукус шаҳрида ўтказилаётган марафон орқали ҳудуд аҳолисини бир ой давомида кенг кўламли скрининг ҳамда профилактик кўриклар билан қамраб олиш режалаштирилган
Тиббий текширувлар бир пайтнинг ўзида 13 та манзилда – Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва 12 та оилавий поликлиникада олиб борилмоқда.
Шунингдек, Саломатлик марафони доирасида Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан оғир хасталикка чалинган бемор болаларда ҳам мураккаб операциялар ўтказилмоқда.