Аёзли кунларга тайёргарлик қизғин кўрилмоқда

120

Газ таъминоти соҳаси ходимлари бугунгидек очиқ-ойдин кунларда ўзларининг барча эътиборини газ тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларига қаратган. Айниқса, бунда иситиш мавсумида истеъмолчиларга мунтазам равишда табиий газ етказиб беришда дуч келадиган муаммоларнинг олдини олишда газ тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш муҳим вазифа саналади.

Айни кунларда шундай қўлай об-ҳаводан унумли фойдаланган соҳа мутахассислари жойларда газ тармоқларини капитал таъмирлаш, қурилиш реконструкция ишларини тез ва сифатли якунлашга эътибор қаратмоқда.

Хусусан, ушбу йўналишда Нукус тумани газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги Дарсан макан фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жийдели қишлоғи, Оқтерак макан фуқаролар йиғини, Қиронтов ва Бақаншақли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудларидаги истеъмолчиларни ва ижтимоий объектларни табиий газ билан таъминловчи Д-219 мм ўрта босим газ тармоғининг 1,7 км қисмини ер устига чиқариш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

– Албатта, бу олиб борилаётган ишларнинг асосий мақсади, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг ёқилғи энергетикасига бўлган талабини қондириш, уларга узлуксиз табиий газ етказиб бериш ҳисобланади, – дейди Нукус тумани газ таъминоти бўлими ходими бош муҳандиси Ихлос Бахиев.

Бу борадаги ишлар республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси