Ривожланаётган хўжалик

ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Отахон Реймов” кўп тармоқли фермер хўжалиги боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган.
Хўжалик ер майдони 8 гектарни ташкил этади. Шундан 3 гектарида узумзор барпо этилган бўлиб, қолган майдонларда турли мевали дарахтлар парваришланади. Шунингдек, боқувда 30 бош қорамол ҳам бор.
Фермер хўжалиги раҳбари Отахон Реймовнинг таъкидлашича, келгусида хўжалик фаолиятини янада кенгайтириш, янги боғлар ташкил этиш, чорва моллари сонини кўпайтириш ва замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида, ҳудудда аҳоли бандлиги ва фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА