Ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда

259

Ҳозирги кунда юртимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган кенг қамровли ва изчил ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ–405-сон қарори “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишда нуронийларни фаол жалб этиш чора-тадбирлари ҳақида” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сонли қарори ижроси доирасида маҳаллий даражадаги амалий ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокими В.Ниязимбетов раҳбарлигида, туман “Нуроний” жамғармаси раиси И.Ходжаниязов ҳамда масъул ходимлар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан туман фаол нуронийларига бириктилган ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағал оила фарзандларига мактаб учун зарур бўлган стол ва стуллар жамланмалари тақдим этилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Бундай амалий кўмаклар орқали ёшларнинг таълим олиш шароитлари яхшиланмоқда, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими янада самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур тадбирлар мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли дастурларнинг амалий мисоли бўлиб хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги