Ўзбекистон МДҲ Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгашига аъзо бўлди

Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгашини тузиш тўғрисидаги битимга расман қўшилди.
Қарорга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган сифатида белгиланди вa Агентлик директори кенгаш аъзоси этиб тайинланди.
Кенгаш МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига ҳисобот беради вa йиғилишлари йилига камида бир марта ўтказилади.
Кенгашнинг устувор вазифалари сирасига коррупцияга қарши курашиш бўйича мақсадли дастурлар вa таклифлар ишлаб чиқиш, аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашишни йўлга қўйиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш орқали коррупцияга оид муаммоларни ҳал қилиш кабилар киради.
Мамлакатимизнинг ушбу кенгашга аъзо бўлиши коррупцияга қарши курашиш бўйича йиллик стратегияни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги самарадорликни ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Н.Абдураимова, ЎзА