Очиқ мулоқот ва самарали ечимлар

50

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида маҳаллаларда ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда масъулларга бир қатор аниқ топшириқлар берилди, ёшлар билан ишлашдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Қаҳрамон Қуронбоев Нукус шаҳридаги «Ғарезсизлик» маҳалласида жойлашган «IT Park»га ҳам ташриф буюриб, иқтидорли ёшларнинг стартап лойиҳалари ва Президент қарорлари (ПҚ-153 ва ПҚ-62) асосида ер ва кредит олган ёшларнинг маҳсулотлари билан танишди. Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди.

Ташриф доирасида «Айдин жол» маҳалласида яшовчи Назира Жақсымуратованинг хонадонига ҳам борилди. 21131-ҳарбий қисм командири Ғолиб Тошниёзовга бириктирилган мазкур ёшнинг уйи қайта таъмирлаб берилди.

Шунингдек, «Яшил боғ» маҳалласидан жой олган НДПИ талабалари учун «Долзарб 90 кун» доирасида ташкил этилган «Талабалар оромгоҳи»га ҳам ташриф уюштирилиб, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Ташрифнинг яна бир муҳим қисми Амударё туманидаги маҳаллалардан бирида, ПҚ-153-сонли қарор асосида ер ажратилган ёш фермер билан учрашиш ва унинг деҳқончилик фаолияти билан яқиндан танишиш бўлди.

Ташриф давомида ёшлар билан очиқ мулоқот, уларнинг муаммолари, орзу-мақсадлари ва давлат томонидан яратилаётган имкониятларнинг амалдаги натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Азизбек Дабылов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси