Тўрткўллик деҳқон банан етиштирмоқда
110

Томорқадан оқилона ва самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ташаббуслар жойларда ҳам муносиб натижалар бермоқда.
Тўрткўл туманида имтиёзли кредит асосида банан етиштириш йўлга қўйилди, – деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Хусусан, Тўрткўл туманидаги Баҳор МФЙда яшовчи меҳнаткаш деҳқон, пенсионер Отажон Уразимбетов давлат томонидан аҳолига ажратилаётган имтиёзли кредит имкониятидан унумли фойдаланиб, туманда илгари учрамаган янги йўналишни – банан етиштиришни йўлга қўйди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги