Янги тез ёрдам автомашиналари топширилди

198

Бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Санитария авиацияси хизматига Жаҳон банкининг «Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш» кредит лойиҳаси доирасида замонавий «Форд» русумли махсус реанимобил автотранспортлари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Ўтемуратов, Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, марказ раҳбарияти ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу автотранспорт воситалари беморларга сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг сифати ва қамровини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади ва автотранспортларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги